+7 (701) 759 90 19
USD 405.77 EUR 457.91
RUB 5.77 CNY 57.42
Янгиликлар

Польшада президент сайлови 28 июнь куни ўтказилади

3 Июнь 17:04
Баҳам кўринг:
Польшада президент сайлови 28 июнь куни ўтказилади

VARSHAVA. Kazinform –28 июнь куни Польшада навбатдаги президент сайловлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сейм (парламентнинг қуйи палатаси) спикери Эльжбета Витек чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform TVN24 каналига таяниб.

Овоз бериш аралаш усулда олиб борилади: фуқаролар сайлов участкаларига бориб ёки почта орқали овоз беришлари мумкин.

Олисдан овоз беришни истаган Польша фуқаролари 16 июньга қадар хабар беришлари керак, чет элда яшайдиган фуқаролар эса 13 июльгача овоз бериш учун мурожаат қилишлари мумкин.

7 апрель куни Польша Сейм сайлов кодексига ўзгартиришлар киритди. Янги қоидаларга кўра, президентлик сайловлари почта орқали ҳам овоз берилиши мумкин. Ушбу чора COVID-19 эпидемияси пайтида сайловчилар хавфсизлиги учун қабул қилинди.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив