Польшада муҳожирлар девори қурилиши якунланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Деворнинг узунлиги 180 км дан ортиқ, баландлиги 5,5 метр ва қиймати 370 миллион долларни ташкил этади, дея хабар беради Kazinform Euronews телеканалига таяниб.

Польша Беларусь билан чегарада девор қурилишини якунламоқда ва муҳожирлар оқими туфайли 1 июлдан жорий қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилади. Шунда ўнлаб чегарадош аҳоли пунктларида яшашга қўйилган вақтинчалик тақиқ бекор қилинади.

Бироқ, ҳеч бўлмаганда кузатув камералари ўрнатилмагунча, унга 200 метрдан камроқ яқинлашмаслик керак.

Польша чегарадаги миграция инқирози кучайганидан кейин девор қурилишини 2021 йил октябр ойида бошлаган. Ўшандан бери Европа Иттифоқи Беларусьни Брюссель санкцияларига жавобан Яқин Шарқдан Европага минглаб ноқонуний муҳожирларнинг транзитини осонлаштирганликда айблади.

20 дан ортиқ одам чегарани кесиб ўтиш чоғида ҳалок бўлган.

Сўнгги хабарлар