Польша шаҳарларидан бирининг мэри Сардиниядаги меҳмонхона деразасидан йиқилиб вафот этди

None
Фото: news.italy24.press
RIM. Kazinform - Польша шаҳрининг 44 ёшли мэри Сардиния маъмурий маркази Кальяри шаҳридаги меҳмонхонада 4 қаватдаги деразадан қулаши оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар беради Кazinform Италиянинг АNSА ахборот агентлигига таяниб.

Хабар эълон қилинган пайтда жабрланувчи ҳақида маълумот берилмаган. Малумки, у Италияга бир неча учрашувлар учун келган.

Фожиа шаҳар марказидаги Due Colonne меҳмонхонасида тунги соат иккиларда содир бўлган.

Полиция тергов бошлади, бироқ зўравонлик бўйича ўлим версиясини аллақачон инкор этган.

Тахминларга кўра, эркак очиқ дераза ёнидаги токчада ўтирган ва мувозанатни йўқотган.

Кейинроқ unionesarda.it ахборот портали бу одамнинг исми Радослав Гжегож эканлигини маълум қилди. У Польшанинг Явоже шаҳри мэри бўлган. У Сардинияга Польша мэрлари делегацияси таркибида келган, бошқалар ҳам Due Colonne меҳмонхонасида қолишди.


Сўнгги хабарлар