Покистондаги йирик теракт: 9 полициячи ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди

None
ISLAMABAD. Кazinform - Покистон шарқидаги Балужистон провинциясида содир этилган терактда тўққиз нафар полициячи қурбон бўлди, яна 11 нафари яраланди, дея хабар беради Кazinform CNNга таяниб.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, душанба куни худкуш-террорчи кўприкда ҳуқуқ-тартибот ходимлари кетаётган машинага ҳужум қилган.

Каччи тумани полицияси бошлиғи Меҳмуд Нотезайнинг айтишича, Сиби туманида полиция машинасига ҳужум қилинган. «Дастлабки далиллар бу худкуш-террорчи эканлигини кўрсатмоқда», - деди у ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини қўшимча қилди. Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Яраланган полициячилар орасида уч нафарининг аҳволи оғир.

Покистоннинг ҳудуди бўйича энг йирик провинцияси бўлмиш Балужистон ўнлаб йиллар давомида давлат монополияси ва минтақадаги минерал ресурслардан фойдаланишни баҳона қилиб, мамлакатдан мустақиллик талаб қилаётган айирмачилар таъсирида.

Душанба кунги портлаш Покистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига бир неча ой ичида содир этилган учинчи йирик ҳужум бўлди. Айтиш жоизки, сўнгги пайтларда мамлакатда, хусусан, Хайбер-Пахтунхва ва Балужистон провинцияларида терактлар сони ортиб бормоқда.

Шу йилнинг февраль ойида жанубий Карачи шаҳрида қуролли шахслар полиция биносига бостириб кириши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлган ва 14 киши яраланган эди. Ҳужум учун жавобгарликни Покистон «Толибон» ҳаракати ўз зиммасига олди.

Январь ойида мамлакат шимоли-ғарбидаги Пешовар шаҳридаги масжидга уюштирилган худкуш бомба ҳужумида камида 100 киши, асосан полициячилар ҳалок бўлган, бу мамлакатда охирги йиллардаги энг қонли ҳужумлардан бири эди.


Сўнгги хабарлар