Покистонда поездлар тўқнашуви: қурбонлар сони 62 кишига етди

None
None
ISLAMABAD. Kazinform – Душанба куни Покистон жанубида иккита йўловчи поезди тўқнашиши натижасида камида 62 киши ҳалок бўлди ва 100 дан зиёд иши жароҳат олди, хабар беради Kazinform BOL Newsга асосланиб.

Мамлакатнинг Темир йўл транспорти вазирлиги маълумотларига кўра, авария жанубдаги Синд вилоятининг Готки шаҳри ҳудудида содир бўлган. Поездлардан бири релслардан чиқиб кетган, кейин иккинчи поезд унга урилган.

Айни пайтда тўқнашув содир бўлган темир йўл линиясида транспорт ҳаракати қайта тикланди. Покистон армияси иштирокида қутқарув операцияси давом этмоқда.

Аввалроқ GeoTV телеканали камида 50 киши ҳалок бўлганини хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Покистондаги поездлар тўқнашуви натижасида 25 киши ҳалок бўлганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар