Покистонда отишма: 5 нафар полициячи ҳалок бўлди ва 7 киши жароҳатланди

None
None
ISLAMABAD. Kazinform – Покистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва қурол сотувчилар ўртасидаги отишмада Гилгит полициясининг аксилтеррорчилик бўлимининг беш нафар ходими ўлдирилди ва этти киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform Geo.tvга таяниб.

Телеканалнинг хабар беришича, душанба оқшомида Гилгит полицияси Гилгит-Балтистон вилоятининг Диамир туманида ноқонуний қурол сотувчиларни ҳибсга олиш бўйича операция ўтказган. Қуролли кучлар ҳуқуқ-тартибот ходимларига қарата ўт очганида беш нафар полиция ходими ҳалок бўлган ва яна беш нафари жароҳатланган. Бундан ташқари, отишма оқибатида икки тинч фуқаро жароҳатланган. Мавжуд маълумотларга кўра, жиноятчилар воқеа жойидан қочиб кетишган.

«Гумонланувчилар қуролларнинг ноқонуний савдосига алоқадор бўлганлар», - дейди вилоятнинг муваққат бош вазири Афзал Хон. Унинг кўрсатмаларига биноан яқин келажакда воқеа ҳақида батафсил ҳисобот тайёрланади.
Сўнгги хабарлар