Покистонда инфляция даражаси охирги 14 йилдаги энг юқори даражага етди

Фото: None
ISLAMABAD. Kazinform - Покистон статистика бюросининг маълумотларига кўра, июл ойида Покистонда истеъмол нархлари индекси – инфляциянинг асосий кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,93 фоизга ўсди, дея хабар бермоқда Kazinform India Blooms News Service маълумотларига таяниб.

Мамлакатда инфляция даражаси 14 йиллик энг юқори даражага етди. Сўнгги марта нархлар 2008 йилнинг ноябр ойида бунчалик тез ўсган, ўшанда истеъмол нархлари индекси 24,3 фоизни ташкил этган эди. Ўшандан бери индекс бир нечта истиснолардан ташқари, асосан 15 фоиздан паст бўлиб қолди.

Статистик маълумотларга кўра, умумий инфляциянинг кескин ўсиши кўрсаткичлари май ойида 13,8 фоизни, июн ойида эса 21,3 фоизни ташкил этди.

Ҳужжатда айтилишича, юқори инфляция озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, ўсимлик ёғи, сабзавот, дуккакли экинлар, буғдой, гуруч, сут, электр тўловлари, мотор ёқилғиси, қурилиш материаллари ва автомобил аксессуарлари нархларининг ошиши билан боғлиқ.

Фото: indiablooms.com

Сўнгги хабарлар