Покистонда иккита поезд тўқнашиб, 25 кишининг умрига зомин бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Душанба куни Покистон жанубида иккита йўловчи поездининг тўқнашуви натижасида камида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция ва қутқарув гуруҳи хабар берди, деб ёзади Kazinform Accociated Press агентлигига асосланиб.

Ҳодиса Жанубий Синд вилоятининг Готки шаҳри яқинида содир бўлган. Поездлардан бири релсдан чиқиб кетган ва кейин бошқа йўловчи поезди билан тўқнашган.

Полиция вакилининг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли, қутқарувчилар ва полиция ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганларни яқин атрофдаги касалхонага етказиб беришмоқда.

Ҳодисанинг тўлиқ тафсилотлари ҳали маълум қилинмади.

Сўнгги хабарлар