Покистонда автобус ҳалокати оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Фото: None
PUNJAB. SINHUA - Kazinform - Душанба куни Покистоннинг шимоли -шарқидаги Панжоб провинциясида йўловчи автобуси эстакададан учиб кетди. ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 28 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Sinhua агентлигига асосланиб Kazinform хабар бермоқда.

Мамлакат ҳуқуқ -тартибот идоралари маълумотларига кўра, автобус ҳайдовчиси ғилдираклари ёрилиб кетгани сабабли машинани бошқаролмаган. Беш киши воқеа жойида, яна икки киши касалхонада вафот этди. Барча жароҳатланганлар касалхонага ётқизилган, улардан баъзиларининг аҳволи оғир.

Сўнгги хабарлар