Покистонда 10 та одам сув тошқини қурбони бўлди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Покистоннинг Балужистон вилоятида тинимсиз ёғаётган ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида 10 та киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Аnadoly агентлигига таяниб.

Dawn газетасининг ёзишича, якшанбага ўтар кечаси мамлакатнинг Хуздар, Зоб ва Аварон шаҳарларида кучли ёмғир ёғган.

Табиий офат оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, улардан 8 нафари бир оила аъзоларидир. Ҳалок бўлганлар орасида иккита бола ва учта аёл бор.

Ҳудуддаги баъзи бинолар шикастланди.


Сўнгги хабарлар