Покистон масжидидаги терактда ҳалок бўлган 100 кишидан 97 нафари полициячилар

Фото:
ISLAMABAD. TASS-Kazinform – Покистоннинг Пешовар шаҳрида (Афғонистон билан чегарадош шимоли-ғарбий Хайбер-Пахтунхва вилоятида) масжидда юз берган портлаш қурбонлари хавфсизлик кучлари ходимлари бўлди. Бу ҳақда Покистон ички ишлар вазирлиги раҳбари Рана Санауллоҳ Миллий ассамблея олдида маълум қилди. Бу ARIA News телеканалида намойиш этилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

«Террор ҳужуми натижасида 97 нафар полициячи ва 3 нафар одди фуқаро ҳалок бўлди», — деди Санауллоҳ.

Душанба куни Пешоварда содир бўлган портлашда ҳалок бўлганлар сони 100 нафарга етди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Миллий хавфсизлик агентлиги ходимларининг маълумотларига кўра, худкуш-террорчи пешин намози вақтида масжидда портловчи қурилмани ишга туширган. Ўша пайтда масжидда кўп одамлар, жумладан политсиячилар ва аскарлар бўлган.

Аввал хабар қилинганидек, Пешовардаги леди Рединг номидаги касалхонада фавқулодда ҳолат эълон қилинган – жароҳатланганлар кўп, уларнинг аксарияти оғир аҳволда, тиббиёт ходимлари қон топширишни сўрамоқда.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Покистон Президенти Ориф Алви ва Бош вазир Шаҳбоз Шарифга ҳамдардлик мактуби йўллади.

Давлат раҳбари Пешовар шаҳридаги масжидда содир этилган теракт оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва тан жароҳати олгани ҳақидаги хабардан чуқур қайғуда эканлигини таъкидлади.

Фото: REUTERS

Сўнгги хабарлар