Покистон масжидидаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 59 нафарга етди

None
ASTANA. Kazinform – Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжидда юз берган портлашда камида 59 киши ҳалок бўлди, 150 дан ортиқ киши жароҳатланди. Портлаш пешин намози вақтида рўй берди, бинонинг бир қисми вайрон бўлди, кўплаб одамлар вайроналар остида қолиб кетди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Портлаш сабаблари аниқланмоқда. Расмийларнинг айтишича, бу олдиндан режалаштирилган мақсадли ҳужум бўлиши мумкин, чунки намоз иштирокчилари орасида полициячилар кўп эди.

Хавфсизлик хизмати вакилларига кўра, намоз ўқиётганлар орасида биринчи қаторда ўтирган ўзини портлатиб юборган. Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф портлашларни қоралаб, уларнинг исломга алоқаси йўқлигини айтди.

Воқеа жойида қутқарувчилар омон қолганлар ва жабрланганларни қидиришни давом эттирмоқда.

Пешовардаги Лади Реадинг касалхонасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди - жабрланганлар ҳамон келяпти, аксариятининг аҳволи оғир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ портлаш оқибатида 32 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Фото: bbc.com

Сўнгги хабарлар