+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Ўпкаси 100 фоиз шикастланган 84 ёшли отахон коронавирусдан соғайди

12 Август 09:35
Баҳам кўринг:
Ўпкаси 100 фоиз шикастланган 84 ёшли отахон коронавирусдан соғайди

ALMATY. Kazinform – Алматидаги фтизиопульмонология марказида икки кекса одам коронавирусдан даволаниб чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда 62 кишида пневмония қайд этилди Бугун Алматида шаҳар куни нишонланмоқда Қозоғистонда 263 кишида пневмония қайд этилди

Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумотларига кўра, улардан бири 84 ёшли отахон, унинг ўпкаси 100 фоиз шикастланган.

«Отахон 19 июль куни коронавирус ташхиси билан касалхонага ётқизилган. Қуруқ йўтал, умумий заифлик ва иштаҳа йўқолишига шикоят қилди. Унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шифокорлар 16 кун давомида курашди. Бемор 16 кун реанимация бўлимида даволанди. 8 кун давомида ЎСВ аппаратига ўланган. Аҳволи нормал ҳолатга қайтгач, бемор палатага ўтказилди», - деди Фтизиатрия ва пульмонология маркази директори Жанар Сапиева.

Иккинчи бемор 78 ёшли онахон. У бир ойдан кўпроқ вақт давомида икки томонлама полисегментал пневмония ташхиси билан касалхонада даволанди. Беморнинг ўпкаси 85% шикастланган. Унинг сўзларига кўра, у касаллик бошланганида ЎРВИ деб ўйлаган ва уйда уч кун даволанган.

Жанар Сапиеванинг сўзларига кўра, бугунги кунда беморлар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда, уларда коронавирус инфекциясининг аломатлари йўқ. Улар уйга юборилиб, амбулатория назоратига олинди.

Муаллиф: Алма Муқанова


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив