PISА халқаро тадқиқотининг дастлабки натижалари эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – «Ахборот-эксперт маркази» АЖ бошқаруви раиси Мағжан Амангғази PISА халқаро тадқиқотининг дастлабки натижаларини эълон қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«2021 йилда Ахборот-эксперт маркази Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти билан ҳамкорликда Қозоғистон мактаблари учун халқаро PISА тадқиқотини ўтказди. Бу йил биз ушбу тадқиқотнинг биринчи натижаларини аниқлаяпмиз. Ушбу тадқиқотнинг ҳаммага таниш бўлган одатий PISАдан фарқи шундаки, тест натижалари нафақат давлат даражасида, балки ҳар бир иштирокчи мактаб ва коллеж учун ҳам ҳисоблаб чиқилади. Умуман олганда, тадқиқот 2011 йилдан бери олиб борилмоқда ва унда дунёнинг 14 давлати иштирок этмоқда. Қозоғистон 2021 йилги тадқиқотни тасдиқлаш босқичидан муваффақиятли ўтди», — деди у Таълим-маориф вазирлиги ходимлари йиғилишида.

Унинг таъкидлашича, тадқиқотда мамлакатдан 200 та мактаб ва коллежлар иштирок этган. Тадқиқот натижаларига кўра 64 та индивидуал ва 45 та гуруҳ ҳисоботлари тайёрланади. Шу билан бирга, умумий миллий натижа бўйича қўшма эксперт хулосаси ишлаб чиқилади. 2018 йил билан солиштирганда биз тадқиқотнинг барча уч йўналишида ижобий динамикани кузатмоқдамиз. Хусусан, ўқиш саводхонлиги бўйича – 30, математика бўйича – 24 ва табиий фанлар бўйича – 11 баллга кўтарилди. Функционал саводхонлиги паст бўлган ўқувчилар улуши 2018 йилга нисбатан сезиларли даражада камайди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар