Pfizerнинг биринчи компонентини 128 174 нафар ўсмир олди – вазир

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда Comirnaty (Pfizer) вакцинасининг биринчи компонентини 128 174 нафар ўсмир, 31 747 нафар ҳомиладор ва эмизикли аёллар олди. Бу ҳақда Ҳукумат мажлисида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш давом этмоқда. Биринчи компонентни 8,8 миллиондан ортиқ киши қабул қилди. Бу эмлаш керак бўлган катта ёшли аҳолининг 77,5 фоизини ташкил этди. Иккинчи компонентни 8,2 миллиондан ортиқ киши олган. Яъни, эмланган аҳолининг 72,5 фоизи қамраб олинган. Қозоғистон аҳолисининг умумий сони бўйича биринчи компонентнинг қамрови 47,2 фоизни, иккинчи компонентнинг қамрови 43,3 фоизни ташкил этди», - деди вазир.

Вазирнинг сўзларига кўра, Comirnaty (Pfizer) вакцинасининг биринчи компоненти 128 174 нафар ўсмир ва 31 747 нафар ҳомиладор ва эмизикли аёллар томонидан қабул қилинган. Иккинчи компонентни 5592 киши қабул қилди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар