USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Pfizerнинг биринчи компонентини 128 174 нафар ўсмир олди – вазир

9 Декабрь 10:48
Баҳам кўринг:
Pfizerнинг биринчи компонентини 128 174 нафар ўсмир олди – вазир

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда Comirnaty (Pfizer) вакцинасининг биринчи компонентини 128 174 нафар ўсмир, 31 747 нафар ҳомиладор ва эмизикли аёллар олди. Бу ҳақда Ҳукумат мажлисида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Алматида 88 мингдан ортиқ одам ревакцинациядан ўтди Қозоғистонда чет элдан келганлардан ПЗР тест талаб этилади Қозоғистонда 8 630 788 киши COVID-19 га қарши тўлиқ эмланди

«Аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш давом этмоқда. Биринчи компонентни 8,8 миллиондан ортиқ киши қабул қилди. Бу эмлаш керак бўлган катта ёшли аҳолининг 77,5 фоизини ташкил этди. Иккинчи компонентни 8,2 миллиондан ортиқ киши олган. Яъни, эмланган аҳолининг 72,5 фоизи қамраб олинган. Қозоғистон аҳолисининг умумий сони бўйича биринчи компонентнинг қамрови 47,2 фоизни, иккинчи компонентнинг қамрови 43,3 фоизни ташкил этди», - деди вазир.

Вазирнинг сўзларига кўра, Comirnaty (Pfizer) вакцинасининг биринчи компоненти 128 174 нафар ўсмир ва 31 747 нафар ҳомиладор ва эмизикли аёллар томонидан қабул қилинган. Иккинчи компонентни 5592 киши қабул қилди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив