USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Pfizer вакцинасини қачон ҳақ эвазига олиш мумкин бўлади

7 Декабрь 15:14
Баҳам кўринг:
Pfizer вакцинасини қачон ҳақ эвазига олиш мумкин бўлади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Pfizer вакцинасининг пуллик сегментда қачон пайдо бўлиши ҳақида изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда эмланган ўқувчилар сони 400 мингга яқинлашди ЖССТ QazVac вакцинасини  рўйхатга олишни 2022 йил охирида бошлаши мумкин Қозоғистонда COVID-19 га қарши вакцинанинг 5 млн дозаси мавжуд

«Pfizer вакцинасининг нархига келсак, биз Pfizer компанияси билан пуллик эмлаш имконияти ҳақида музокаралар олиб бормоқдамиз. Эҳтиёжни аниқлаш учун рўйхатлар йиғилмоқда. Айни пайтда Алматидаги клиникаларда аҳолининг эҳтиёжлари ўрганилмоқда. Вакцинанинг сақлаш муддати борлигини тушуниш муҳимдир. Қанча одам ушбу вакцинани олишни хоҳлашини аниқлаш муҳим. Нур-Султанда ҳам шундай ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозир бу ишлар ҳамма жойда, барча ҳудудларда олиб борилмоқда. Айнан қанча доза керак, қанча одам пуллик вакцина олишни хоҳлайди? Бу аниқлангандан кейингина аниқ қанча вакцина етказилиши кераклиги маълум бўлади», - деди Алексей Цой ОАВга берган интервьюсида.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазири, шунингдек, Pfizer вакцина билан эмлаш кампанияси муаммосиз ўтаётганини таъкидлади.

«Эмлаш кампанияси муаммосиз давом этмоқда. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар томонидан вакцинага даъвогарлар кўп. 12 ёшдан ошган болалар ҳам жуда фаол вакцина олишмоқда. Pfizer вакцинаси пуллик сегментга қачон киришини аниқ айта олмайман, лекин тез орада пайдо бўлишига ишониш учун асос бор. Биз бу масалани доимий равишда муҳокама қиламиз, масала ишлаб чиқилмоқда», - деди вазир.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив