Pfizer вакцинаси билан 1,2 млндан зиёд қозоғистонлик коронавирусга қарши эмланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланганлар сони тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди, дея хабар беради Кazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Теlegram-каналига таяниб.

2022 йил 29 июн ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши I компонент билан 9 524 362 киши, II компонент билан 9 307 360 киши эмланди.

Pfizer вакцинасининг I компоненти билан 1 221 545 киши ва II компонент билан 1 145 313 киши эмланди.

Улардан биринчи доза: ўсмирлар - 866 749, ҳомиладор аёллар - 41 162, эмизикли аёллар - 144 818.

Иккинчи доза: ўсмирлар - 838 275, ҳомиладор аёллар - 38 193, эмизикли аёллар - 137 601.

Сўнгги хабарлар