Петропавлда ноутбук ва планшетларнинг 7 хил модели ишлаб чиқарилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Петропавл шаҳридаги С.М.Киров заводи ZIKComputers бренди остида компьютер ускуналарини ишлаб чиқаришни бошлади, деб хабар беради ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Истеъмолчиларга маҳаллий Zik компютерларининг 7 тури таклиф қилинди. Уларни kaspi.kz ва ForteMarket орқали сотиб олиш мумкин. Яқин келажакда маҳаллий компьютерлар «Казпочта»нинг барча филиалларида мавжуд бўлади.

Завод катта муҳандислик салоҳиятига ва юқори даражадаги мутахассисларга эга. Маҳсулот сифатига алоҳида эътибор берилмоқда. Давлат кўмаги билан 2018-2020 йилларда компания модернизация қилинди. Аниқлик синфи беш, кўп қатламли босилган электрон платалар ва SMD-монтаж ишлаб чиқариш учун ускуналар олинди. Бу заводга электрон саноатни, шу жумладан ZIKComputers ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун кучли базани яратишга имкон берди. Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун 2 млрд тенгедан ортиқ маблағ ажратилди. ZIKComputers тармоғининг ишлаб чиқариш қуввати йилига 100 000 дона компьютер техникасини ташкил этади. Компьютер ускуналарини ишлаб чиқариш учун таркибий қисмларни электроника, компьютер техникаси ва сервер ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича 30 йиллик тажрибага эга шерик Great Wall компанияси еказиб беради. ZIK бренди остида ишлаб чиқарилган ҳар қандай маҳсулот Windows 10 Pro лицензияланган операцион тизими билан жиҳозланган ва чет эл аналогларидан фарқ қилмайди. Ва нарх арзонроқ. Совет Иттифоқи даврида завод «Победа», «Рекорд», «Қазақстан» радиостанциялари, «Есіл» РПУ ва бошқа қизиқарли электр жиҳозларини ишлаб чиқарди. Ва бу маҳсулотларга талаб катта эди.

Сўнгги хабарлар