Петропавл дўконларида ниқоб тақишга чорловчи тухумлар сотиляпти

None
None
PETROPAVL. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятида маҳаллий паррандачилик фабрикаси ўз маҳсулотларига ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни тез-тез ювишга даъват қилган стикерларни ёпиштирмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят тадбиркорлар палатаси матбуот хизматининг хабар беришича, шу орқали компания #3новыепривычки челленджини қўллаб-қувватлаган.

«Жамият ва бизнес қийин аҳволга тушиб қолди. Одатий ҳаёт тарзимизга қанчалик тез қайтишимиз ҳар биримизга боғлиқ. Биз барча шимолий қозоғистонликларни санитария меъёрларига риоя қилишга чақирамиз: жамоат жойларида ниқоб тақинг, масофани сақланг ва қўлларини тез-тез ювинг. «Алекри» маҳсулотлари тўпламларида ана шундай стикерларни кўриш мумкин. Улар бизнинг ғоямизни биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватладилар», - дейди Тадбиркорлар палатаси филиали директори Арман Оразғулов.

Ушбу ғояни «Семейный» супермаркетлар тармоғининг вакиллари ҳам қўллаб-қувватлади. Тармоқ раҳбарияти Шимолий Қозоғистоннинг бошқа ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларида ҳам бундай стикерларни кўришдан хурсанд бўлишларини таъкидладилар.


Муаллиф: Олеся Жуковень

Сўнгги хабарлар