Петр Павел Чехия Республикасининг янги президенти бўлди

None
PRAGA. Kazinform - НАТОнинг истеъфодаги генерали Петр Павел Чехия Республикасининг янги президенти бўлди. 61 ёшли Павел дам олиш кунларида бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида 58,32 фоиз овоз тўплади, дея хабар бермоқда Kazinform BBC Newsга таяниб.

Унинг рақиби, 2017-2021 йилларда Чехия бош вазири бўлиб ишлаган Андрей Бабиш натижалар эълон қилинганидан кўп ўтмай тарафдорлари олдида қилган чиқишида мағлубиятини тан олди.

Петр Павел жорий йил март ойида иккинчи муддати тугайдиган амалдаги президент Милош Земаннинг ўрнини эгаллайди.

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Петр Павелни табриклар экан, унинг «Европа қадриятларига қаттиқ содиқлигини» олқишлашини айтди.

Фото: FILIP SINGER/EPA-EFE/REX/SHUTTERSTOCK

Сўнгги хабарлар