Перуда сув тошқинлари оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

None
ASTANА. Каzinform – Перуда бир неча кун ичида содир бўлган кучли циклон оқибатида олти киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Кazinform Reuters агентлигига таяниб.

Циклон таъсирида тинимсиз ёмғир ёғди ва юзлаб уйлар вайрон бўлди. Лотин Америкаси мамлакатининг шимолий ҳудудлари, хусусан, Яку минтақаси табиий офатдан сезиларли даражада зарар кўрди. Ҳукумат фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Перу фуқаролик муҳофазаси миллий институти маълумотларига кўра, Якудаги сув тошқини оқибатида олти киши ҳалок бўлган. Институт маълумотларига биноан Перуда ёмғирли мавсум бошланганидан бери 58 киши ҳалок бўлган.


Сўнгги хабарлар