15:21, 30 Ноябр 2021 | GMT +6
Перуда микроавтобус қоядан қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
BUENOS-AYRES. Kazinform – Перу шимоли-шарқида микроавтобуснинг қоядан қулаши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, етти киши жароҳатланди. Бу ҳақда душанба куни RPP радиостанцияси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
Маълумотларга кўра, микроавтобус 300 метр баландликдан қулаган. Омон қолганлар оғир аҳволда шифохонага етказилган. Автобус Чачапоясдан Майобамба шаҳрига кетаётган эди. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Фото: europeworldnews.com