Пенсия соҳасида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида истиқболли ҳамкорлик йўлга қўйилади

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Давлат хизматлари марказининг Қозоғистон Республикаси «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси нотижорат акциядорлик жамияти раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Учрашувда Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Абдулазиз Ҳайдаров, Қозоғистон Республикаси «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси нотижорат акциядорлик жамияти директори ўринбосари Биржан Юнусов иштирок этди.

Пенсия жамғармаси соҳасида юзага келган сўнгги ўзгаришлар ва ислоҳотлар муҳокама қилинди ва бу ислоҳотлар мамлакат аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Қайд этиш лозимки, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда иш тизимини такомиллаштириш бўйича стратегиялар ишлаб чиқилди. Жумладан, мазкур учрашув давомида мамлакатимизда ахборот – коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш бўйича бизнес жараёнларининг тўлиқ циклини яратиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси нотижорат акциядорлик жамияти ўртасида соҳага оид келишувларга эришилди.

«Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси нотижорат акциядорлик жамияти мутасаддилари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказига ташриф буюриб марказ директори Улуғбек Маҳаммадиев билан учрашди.

Учрашувда меҳмонлар давлат хизматларини қабул қилувчилар ҳужжатларини қабул қилиш, қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш жараёнлари билан таништирилди.

Учрашув якунида икки давлат ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди ҳамда келгусидаги режаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш орқали алоқаларни янада кенгайтиришга келишилди.


Сўнгги хабарлар