Пенсия ёшини пасайтириш масаласи муҳокама қилинмоқда – Қозоғистон Меҳнат вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова Бош вазир ўринбосари Ерулан Жамаубаевнинг пенсия ёши муҳокамаси ҳақидаги баёнотига жавоб берди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Аввалроқ Ерулан Жамаубаев Қозоғистон фуқароларининг пенсия ёшини пасайтириш масаласи умуман кўриб чиқилмаганини маълум қилганди.

«Бу ерда ҳеч қандай ёлғон ахборот берилмаган. Сиз бюджет жараёнини биласиз. Ҳозирда вазирлигимизда Молия вазирлиги ва Миллий иқтисодиёт вазирликлари билан қўшма ишчи гуруҳ иш олиб бормоқда. Ишчи гуруҳ биринчи жадвалдан ўтди. Энди иккинчи жадвалда вазирларга чиқишимиз керак. Шундан сўнг республика бюджет комиссиясига борамиз. Ҳозирда, биз фақат биринчи гуруҳни якунладик. Бундан ташқари, Ерулан Жамаубаев нафақат молия вазири, балки бош вазир ўринбосари ҳам ҳисобланади. Ҳали вазирларга етиб боргунимизча йўқ», — деди Тамара Дуйсенова.

Шу билан бирга, Меҳнат вазири мамлакатдаги ижтимоий соҳа ва пенсия таъминоти масалаларига тўхталиб ўтди.

«Ҳозир нафақага чиқаётганларнинг пенсиялари аввалги пенсионерларникидан паст, чунки уларнинг иш стажлари кам. Шунинг учун ҳозирда биринчи муаммо базавий пенсиялар параметрларини ўзгартириш, яъни уларни ошириш бўлса, иккинчиси – мувофиқлаштирилган пенсиялар масаласини кўтариш ва унинг параметрларини ҳам кўриб чиқиш. Кейин қонун доирасида эрта пенсияга чиқиш масаласи кўриб чиқилади. «Кумуш ёш» номли янги дастур яратилмоқда. Биз барча ҳисоботларимизни ишчи гуруҳга топширдик, энди иккинчи босқичга ўтмоқдамиз. Бюджетга кўра, ишчи гуруҳ биринчи навбатда вазир ўринбосарларидан иборат бўлиб, ўша гуруҳга менинг ўринбосарим ҳам боради. Кейинги гуруҳда бу масала вазирлар даражасида муҳокама қилинади. Шу боис, ҳозирда барча вазирлик вакиллари ишчи гуруҳда ишламоқда. Молия вазирининг бундан хабари борми ёки йўқми, билмайман», — деди Тамара Дуйсенова.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар