Валюталар курси:
    usd/kzt 434.34 eur/kzt 491.93

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 68.67
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -15 °С
Алматы: 0 °С

Пеле операция қилинди

9 Декабрь 09:31

NUR-SULTAN. Кazinform - Aфсонавий бразилиялик футболчи, 81 ёшли Пеле яна касалхонага ётқизилди, дея хабар беради Kazinform CNN Brasil каналига таяниб.

8 декабр куни Пеле колоректал саратон касаллигидан даволашни давом эттириш учун Сан-Паулудаги Aлберт Эйнштейн касалхонасига ётқизилган эди.

Манбага кўра, Пеленинг аҳволи барқарор ва у тез орада шифохонадан чиқарилади.

Машҳур футболчига шу йилнинг сентябр ойида ташхис қўйилган эди. Ўсимтани олиб ташлаш учун жарроҳлик ва кимётерапия курсидан ўтказилди.

Пеленинг ўзи ҳам жамоатчилик ва ижтимоий тармоқлар билан алоқада бўлишга ҳаракат қилади. У ҳатто шифохона хонасидан мухлислари учун гитара билан куйлади.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар