Пеле номи луғатга «ўзига хос» деган маънони англатувчи тушунча сифатида киритилади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони Эдсон Арантис ду Насименту (Пеле) номи португал тилидаги Michaelis луғатининг рақамли версиясига киритилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Agencia Brasil хабарига кўра, келажакда футбол қиролининг исми луғатнинг босма версиясига ҳам киритилади.

«Pelé» сўзи «танҳо», «беқиёс» сўзларининг синоними сифатида ишлатилади.

Ушбу атама сўз барча даврларнинг энг буюк спортчиси ҳисобланган Эдсон Арантис ду Насcименту (1940–2022)нинг лақабидан олинган бўлиб, «танҳо», «беқиёс», «ноёб» маъноларини англатади.

Шунингдек, луғатда португал тилидаги pelé сўзига мисоллар берилади. Масалан, «У баскетболнинг Пелеси, у теннис Пелеси, у Бразилия драматургиясининг Пелеси, у тиббиётнинг Пелеси».

Пелени португалча луғатга қўшиш ташаббусини 125 000 дан ортиқ киши қўллаб-қувватлади ва у Лотин Америкасидаги энг йирик спорт тадбири – 2023 йилги Sports Summit São Pauloда тақдим этилди.

Michaelis – бразилиялик Melhoramentos нашриётининг португал тилидаги луғати.

Биринчи луғат ХІХ аср охирида немис луғатшуноси Генриетта Михаэлис томонидан ўзининг синглиси, филолог Каролина Михаэлис де Васконселос билан бирга тузилган.

Фото: agenciabrasil.ebc.com.br

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар