+7 (701) 759 90 19
USD 428.05 EUR 501.2
RUB 5.47 CNY 63.87
Янгиликлар

Пекинга тўғридан-тўғри халқаро рейслар яна бекор қилиниши мумкин

20 Сентябрь 14:53
Баҳам кўринг:
Пекинга тўғридан-тўғри халқаро рейслар яна бекор қилиниши мумкин

PEKIN. Kazinform – Пекин расмийлари тўғридан-тўғри халқаро рейсларни амалга ошириш қоидаларини ўзгартириши мумкин. Бунга Исломобод-Пекин рейси билан учиб келган самолетда биринчи симптомсиз коронавирус юқтириш ҳолати аниқланиши сабаб, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 64 мингдан ошди– ССВ ЖССТ: COVID-19 тарқалиши бўйича янги рекорд қайд этилди Айни пайтда Қозоғистонда 2 662 киши коронавирусдан даволанмоқда

Пекин халқ ҳукумати расмий вакили Сюй Хэцзяннинг айтишича, ҳар қандай парвоз пайтида бешта йўловчига коронавирус касаллиги ташхиси қўйилган бўлса, Пекинга келадиган бундай тўғридан-тўғри халқаро рейслар вақтинча тўхтатилади ва кейин Хитойнинг бошқа шаҳарларига йўналтирилади.

Жума куни Покистондан Пекинга тўғридан-тўғри халқаро рейс билан учиб келган 23 ёшли йўловчига коронавирус ташхиси қўйилди. Ушбу шахс билан яқин алоқада бўлган 38 киши изоляция қилинган ва шифокорлар назорати остида.

Эслатиб ўтамиз, Хитой пойтахтига халқаро рейслар жорий йилнинг 3 сентябр куни 164 кунлик танаффусдан сўнг тикланганди.


Муаллиф: Руслан Сулейменов



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив