USD 435.1 EUR 493.27
RUB 5.69 CNY 68.63
Янгиликлар

Пекиндаги Қишки Олимпиада ўйинлари чет эллик томошабинларсиз ўтказилади

30 Сентябрь 11:42
Баҳам кўринг:
Пекиндаги Қишки Олимпиада ўйинлари чет эллик томошабинларсиз ўтказилади

BEIJING. Kazinform - Пекиндаги Қишки Олимпиада ўйинларига чипталар қуруқликдаги Хитойда яшовчи мухлисларга сотилади, дея хабар беради Kazinform мухбири Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) сайтига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонлик файтер UFS турнирининг асосий кардида жанг қилади Спортча юриш: Туркияда қозоғистонлик спортчилар «олтин» ва «бронза» медалларини қўлга киритди Аustralian Оpen: Қозоғистонлик Анна Данилина жуфтлик баҳсларида учинчи босқичга чиқди

Қишки Олимпия ўйинларини кўришни истаганлар коронавирусга қарши протоколларга риоя қилишлари шарт.

Чипталарни сотиш масаласи муҳокама қилинмоқда ва қайта ишланмоқда, улар ҳақида маълумот кейинроқ эълон қилинади.

Пекинда 2022 йилги Олимпиада ўйинларида коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ курсини тамомлаган барча спортчилар ва иштирокчилар Пекинга етиб келганларида ёпиқ циклли тизимга жойлаштирилади.

Эмланмаган спортчилар Хитой пойтахтига етиб келгач, 21 кун давомида карантинга олинади. Эмланмаган спортчилар, агар улар эмлашдан бош тортиш учун тиббий асослар келтирсалар, алоҳида кўриб чиқилади.

Пекинга келган барча иштирокчилар (Олимпия қишлоқларидаги спортчилар ва спортчиларга ҳамроҳлик қиладиган делегациянинг айрим аъзолари бундан мустасно) ташкилотчилар томонидан ўрнатилган коронавирусга қарши чораларга жавоб берадиган меҳмонхоналарда жойлашадилар.

Ўйиннинг барча иштирокчилари ва ходимлари ҳар куни коронавирусга қарши текширилади.

Пекинда Қишки Олимпия ўйинлари 2022 йил 4-22 февралда, Паралимпия ўйинлари эса 4-13 мартда бўлиб ўтади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив