Пекиндаги касалхонадаги ёнғинда 21 киши ҳалок бўлди

None
PEKIN. Kazinform – Пекиндаги шифохонадаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 кишига етди, деб хабар беради Kazinform.

Хитой марказий телевидениеси (CCTV) маълумотларига кўра, ёнғин 18 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 атрофида Хитой пойтахти ғарбидаги Пекин Чанфэн касалхонасининг стационар бўлими шарқий қанотида содир бўлган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келганидан кейин 30 дақиқа ичида ёнғинни ўчиришди. 2 соатдан сўнг қидирув-қутқарув операцияси тўлиқ якунланди.

Касалхонадаги 71 бемор эвакуация қилинди. 21 киши ҳалок бўлганлиги маълум бўлди.


Фото: news.cctv.com


Сўнгги хабарлар