+7 (701) 759 90 19
USD 425.95 EUR 495.12
RUB 6 CNY 66.6
Янгиликлар

Пекинда Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган онлайн конференция бўлиб ўтди

25 Сентябрь 09:30
Баҳам кўринг:
Пекинда Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган онлайн конференция бўлиб ўтди

PEKIN. Kazinform - Қозоғистон Евроосиё қитъасида ва жаҳон майдонида муҳим рол ўйнайди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматининг махсус вакили Ли Хуэй Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган халқаро амалий онлайн -конференция давомида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Тайванда уй ёниши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди Хитойда фақат  «хорижий»  CОVID-19 ҳолатлари қайд этилган Хитойда сув тошқини оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

ҚР Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шахрат Нуришев конференцияни очар экан: «Жорий йил Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига тўғри келди. Бу йиллар давомида Қозоғистон ёш давлатнинг шаклланишидан замонавий иқтисодиёти, барқарор ички ва ташқи сиёсатига эга халқаро ҳамжамиятнинг обрўли аъзосигача бўлган йўлни шараф билан босиб ўтди», - деди.

2022 йил январ ойида Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги дипломатик муносабатлар 30 йилдан ошишини эслатиб, қозоғистонлик дипломат икки мамлакат БМТ, ШҲТ ва ОҲИЧК доирасида яқиндан ҳамкорлик қилаётганини қайд этди.

Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматининг Евроосиё масалалари бўйича махсус вакили Ли Хуэй ўз нутқида замонавий Қозоғистон иқтисодиёти жадал ривожланаётганини, мамлакатнинг халқаро обрўси ошиб бораётганини айтди. «Бугун Қозоғистон Евроосиё қитъасининг энг фаол давлатига айланди ва жаҳон саҳнасида муҳим рол ўйнайди», - деди хитойлик дипломат.

Иштирокчилар, шунингдек, Қозоғистон-Хитой ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди.

Қозоғистон Республикаси Хитойдаги Элчихонаси ва Хитой Ижтимоий фанлар академияси ҳамкорликда Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган халқаро амалий онлайн-конференция ташкил этишди.

Халқаро онлайн-конференцияда Қозоғистон ва Хитойнинг етакчи тадқиқот марказлари раҳбарияти ва экспертлари иштирок этдилар.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив