Пекинда COVID-19га қарши эмланмаган аҳолига гавжум жойларга бориш тақиқланади

None
None
PEKIN. Kazinform - Хитой пойтахти ҳукумати коронавирусга қарши эмланмаган аҳолига гавжум жойларга боришни тақиқлайди. Ушбу чора 11 июлдан кучга киради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Муниципал соғлиқни сақлаш қўмитаси раҳбари ўринбосари Ли Аннинг маълум қилишича, COVID-19га қарши эмланмаган фуқаролар Пекиндаги одамлар гавжум жойларга бора олмайди.

Бундай жойларга таълим муассасалари, кутубхоналар, музейлар, кинотеатрлар, санъат галереялари, спорт иншоотлари, фитнес заллари, кўнгилочар масканлар, интернет-кафелар ва бошқа жойлар киради. Юқоридаги жойларга ташриф буюриш учун Пекин аҳолиси эмлаш сертификатини тақдим этиши керак.

Чекловлар соғлиғи сабабли эмлашда контрендикацияланган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Юқоридаги чоралар келаси душанба, 11 июлдан расман кучга киради.


Фото: english.www.gov.cn


Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар