Пекинда COVID-19 тарқалиши туфайли барча мактаблар ёпилди
4 Май 17:25

Пекинда COVID-19 тарқалиши туфайли барча мактаблар ёпилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус тарқалиши сабабли Пекин метросининг 60 дан ортиқ бекати ёпилди. Чоршанба куни метро маъмурияти бу ҳақда «Вэйбо» ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

4 май, чоршанба куни эрталаб Пекин метросининг 44 та бекати ёпилди. Маҳаллий вақт билан соат 15:00 да пойтахт метросининг яна 20 та бекати ишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

«Эпидемиянинг олдини олиш ва унга қарши кураш чораларига мувофиқ, 2022 йил 4 майдан бошлаб бир қатор метро станциялари махсус билдиришнома чиқарилгунга қадар ёпилди», — дейилади Пекин метроси маъмурияти баёнотида.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликлар фармойишига кўра, барча бошланғич ва ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар таълими муассасаларида 5 майдан бошлаб бир ҳафтага дарслар тўхтатилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Пекинда COVID-19 тарқалиш хавфи юқори бўлган 12 та эпидемиологик зона ва 34 та ўртача хавф зонаси белгиланди.

Пекинда охирги 24 соат ичида 51 одам коронавирус инфекцияси билан касалланганлиги аниқланган. 22 апрелдан бери Хитой пойтахтида жами 450 дан ортиқ ҳолат қайд этилган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив