Пекинда ҳарбий ҳолат жорий қилинди

None
None
PEKIN. Kazinform – Хитой пойтахтида 56 кун давомида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳоллари қайд этилмаганди. Аммо тўсатдан бир неча ҳолатлар қайд этила бошлади. Бу ҳақда Kazinform chinanews.comга таяниб, хабар қилмоқда.

Хитой соғлиқни сақлаш давлат комиссиясининг маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатда 49та янги тасдиқланган ҳолатлар, шу жумладан Пекинда 36та ҳолат қайд этилган.

Хусусан, 11 июньдан бошлаб 4 кун ичида Пекинда коронавирус ташхиси қўйилганлар сони 79 кишига етди.

Янги ҳолатлар бошқа ҳудудларга тарқалмаган, аммо уларнинг барчаси Пекин жанубидаги улгуржи озиқ-овқат бозорида юз берган. Хитой ОАВларининг хабар беришича, карантин хизмати ходимлари вирусни балиқ кесиш тахтасида топдилар.

«Пекинда коронавирус билан касалланган Фэнтай, Ментугоу ва Дасин ҳудудларида ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Маҳаллий ҳукумат бир кечада барча балиқ маҳсулотларини олиб ташлади ва спорт тадбирлари бекор қилинганини, баъзи мактаблар ёпилиб, оммавий овқатланиш тақиқланганини маълум қилди», - дейилади хабарда.
Сўнгги хабарлар