Пекинда Абай ўқувлари бўлиб ўтди

Фото: None
BEIJING. Kazinform - Абай кунини нишонлаш доирасида Пекин марказий «Чаоян» боғидаги «Цзиньтай» музейида Абай ўқишлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Тадбир 2014 йил март ойида Хитой пойтахти марказидаги «Чаоян» боғида машҳур хитойлик ҳайкалтарош Юань Сикун томонидан яратилган Абай ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.

Хитой Халқ Республикаси вазирлик ва идоралари, ШҲТ Котибияти вакиллари, МДҲ давлатларининг Хитойдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, қозоғистонлик ва хитойлик талабалар Абай ўқишлари тингловчилари бўлди.

Ижодий тадбир меҳмонлари Абайнинг қозоқ ва хитой тилларида нашр қилинган асарлар тўпламлари билан ҳам танишди.

Қозоғистон Республикасининг ХХРдаги элчиси Шахрат Нуришев ўз нутқида Абай ижоди, унинг қозоқ фалсафаси ва адабий тилининг шаклланишидаги ўрни ҳақида гапирди.

Ш.Нуришев 2015 йилдан буён Пекин, Шанхай, Далян ва Сиан олий таълим муассасаларида «Қозоғистон марказлари» ва қозоқ тили кафедралари очилгани, уларда Қозоғистон адабиёти, маданияти, тарихи ҳамда Абай асарлари ўқитилаётгани ҳақида маълумот берди.

«Ҳар йили ўтказиб келинаётган «Абай ўқувлари» яхши анъанага айланиб, икки давлатнинг дўст халқлари ўртасидаги ўзаро ҳурматга асосланган юксак маънавий муносабатларни намойиш этади», — деди Қозоғистон Республикасининг Хитойдаги Элчиси.

Хитойлик ҳайкалтарош Юань Сикуннинг айтишича, Қозоғистон ва Хитой ёшлари ҳар йили бу ерга йиғилиб, Абайнинг мумтоз шеърларини ўқиб, куйлайди.

«Буюк жаҳон маданиятининг мазмун-моҳияти авлоддан-авлодга ўтиб келади», – деди у.

Меҳмонлар қозоқ тилини ўрганаётган хитойлик талабалар ва Хитой олий ўқув муассасаларида таҳсил олаётган қозоғистонлик ёшлар, шунингдек, қозоқ дипломатларининг фарзандлари Абай асарларидан парчалар ўқиб, қозоқнинг машҳур мусиқий асарларини ижро этган чиқишлари билан томошабинларни хурсанд қилишди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар