Пекин яқинида вертолёт қулаши оқибатида икки учувчи ҳалок бўлди

None
None
BEIJING. Kazinform - Хитой пойтахти чеккасида вертолёт қулаши оқибатида икки учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Шимолий Хитой ҳудудий фуқаро авиацияси маъмуриятининг элон қилинган баёнотида айтилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Bell 505 модификациясидаги вертолёт Пекин чеккасида парвоз пайтида ҳалокатга учради. Бортдаги икки учувчи ҳалок бўлган.

Ҳаво кемаси жиддий шикастланган. Вертолёт ерга қулаши оқибатида ҳеч ким жабрланмади.

Махсус тузилган гуруҳ вертолёт ҳалокати сабабларини аниқламоқда.

Фото: thenortheastaffairs.cоm

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар