Пекин ва Шанхайда Наврўз байрами нишонланди

None
None
PEKIN-SHANGHAI. Kazinform – Хитойнинг Пекин ва Шанхай шаҳарларида қозоғистонлик дипломатлар ва ХХРдаги миллий компаниялар вакиллари Наврўз байрамини нишонладилар, деб хабар беарди Kazinform мухбири.

Хитой пойтахтида ушбу тадбир доирасида миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди, байрамона дастурхон ёзилди, унда анъанавий таомлар ва ичимликлар – боғурсоқ, манти, қовурдоқ, шубат ва қимиз берилди.

Байрамона кайфиятини Наврўз ҳақида қўшиқлар, миллий рақс ва маросимлар, қуёшли об-ҳаво яратдилар.


Шанхайда ҳам энг чиройли ва мазмунли Наврўз байрами нишонланди. Болалар катталар билан биргаликда тайёргарлик кўришди ва байрам концертини намойиш этишди. Томошабинларга қўшиқлар, куй, қозоқ анъаналарининг театрлаштирилган намойиши тақдим этилди.


Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар