Пекин тунги барида COVID-19 юқтирганлар сони 115 тага етди

None
None
BEIJING.Кazinform - Хитой пойтахтидаги тунги бар билан боғлиқ CОВИД-19 ҳолатлари сони 115 тага етди, деб хабар қилади Кazinform мухбири муниципал касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш марказига таяниб.

Унинг сўзларига кўра, Пекиндаги тунги барлардан бирида аниқланган кластер эпидемияси тез тарқалиш босқичида, Хитой мегаполисида эпидемиянинг иккинчи марта тарқалиши хавфи юқорилигича қолмоқда. Пайшанба кунидан бери пойтахт барида CОVID-19 инфекциясининг 115 та ҳолати қайд этилган.

Пойтахтнинг 3,5 миллион киши истиқомат қиладиган энг гавжум Чаоян ҳудудида жойлашган тунги барда кўпроқ коронавирус ҳолатлари аниқланиши кутилмоқда.

Янги CОVID-19 эпидемияси туфайли Пекин маъмурияти 13 июндан бошлаб мактабларда офлайн дарсларни қайта тиклаш бўйича дастлабки режаларини ўзгартирди. Янги низомга кўра, пойтахт мактабларида бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари масофавий ўқишни давом эттиради.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар