Пекин Олимпиадасида Қозоғистон байроқдорларининг либослари қандай тикилган

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Миллий Олимпия қўмитаси бу йилги Пекин Олимпиадасида кўк байроқдорларининг либослари қандай тикилгани бўйича видеороликни тақдим этди, деб хабар беради Кazinform.

– Ҳар бир детальда Ватанимизнинг бир бўлаги мавжуд. Пекин Олимпиадасида байроқдорларимиз либоси ҳақиқий санъат асари! Ҳар бир элемент чеварлар томонидан қўлда қилинган. Буни илҳомлантирган эса афсона. Екатерина Аидова ва Абзал Ажиғалиев яқин кунларда Пекин-2022 очилиш маросимида мамлакатимиз байроғини кўтаришади», — деб ёзади қўмита Instagramда.

Оқ Олимпиадада мамлакат шарафини 34 нафар спортчи ҳимоя қилади. Қозоғистонлик спортчилар қишки Олимпия ўйинларига 87 та йўлланмани қўлга киритди.



Сўнгги хабарлар