USD 435.1 EUR 493.27
RUB 5.69 CNY 68.63
Янгиликлар

Пекин Қишки Олимпия ўйинлари: Қурилиш шу йилнинг октябр ойида якунланади

19 Июль 09:10
Баҳам кўринг:
Пекин Қишки Олимпия ўйинлари: Қурилиш шу йилнинг октябр ойида якунланади

BEIJING. Kazinform - Хитой расмийлари 2021 йил октябр ойида Пекиндаги Қишки Олимпия ўйинлари қурилишини якунламоқчи. Бу ҳақда Пекиннинг йирик кўламли лойиҳалар департаменти маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон-Хитой чегараси штат режимида ишламоқда

Пекиндаги «Қушлар уяси» миллий стадиони қурилиши давом этмоқда. Унда Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари бўлиб ўтади.

Қишки Олимпия ўйинларининг 57 та лойиҳасидан 53 тасининг қурилиши шу кунгача якунланди. Қолган 4 та лойиҳа, шу жумладан «Қушлар уяси» стадиони яқин ойларда фойдаланишга топширилиши керак.

Қишки Олимпия ўйинлари учун спорт иншоотлари Пекиндаги учта кластерда жойлашган. Хусусан, у Хитой пойтахти Чжанцзякоу (Шимолий Хитой, Хэбэй провицияси) ва Пекиннинг шимолий-ғарбий округи маркази Яньцинда жойлашган.

Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими, фигурали учиш, шорт-трек, хоккей, кёрлинг ва коньки спорти Пекиндаги Марказий стадионда бўлиб ўтади. Яньцин округида тош, бобслей, чана ва скетелон мусобақалари бўлиб ўтади. Чжанцзякоу шаҳрида чанғи, чанғида трамплиндан сакраш, биатлон, фристайл ва сноуборд бўйича мусобақалар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, XXIV Қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йил 4-20 феврал кунлари бўлиб ўтади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив