Пекин-2022: Қозоғистон  шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди
26 Январь 11:41

Пекин-2022: Қозоғистон  шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди

NUR-SULTAN. Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси 2022 йилда Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХIV қишки Олимпия ўйинларида мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Хусусан, Оқ Олимпиадада мамлакат шарафини 34 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Халқаро чанғи спорти федерацияси (FIS) қарорига кўра, Қозоғистон жамоасига чанғи спорти учун қўшимча йўлланма берилди. Бу омадни яна бешта масофа бўйича синаб кўриш имконини беради. Фристайл могуллари учун яна бир квота ҳам мавжуд.

Чанғи пойгалари - Виталий Пухкало, Евгений Величко, Ксения Шалигина, Валерия Тюленева, Ирина Бикова, Надежда Степашкина ва Анжелина Шурига.

Фристайл-могул - Юлия Галишева, Аяулим Амренова, Олеся Граур, Анастасия Городко, Дмитрий Рейхерд ва Павел Колмаков.

Чанғи акробатикаси - Жанбота Алдабергенова, Ақмаржан Қалмурзаева ва Шерзод Хаширбаев.

Тоғ чанғиси – эркаклар ўртасида Захар Кучин (слалом ва гигант слалом), аёллар ўртасидаги слаломда Александра Троицкая баҳслашади.

Чанғидан сакраш - Сергей Ткаченко ва Данил Васильев, шунингдек, чанғи икки курашида Чингиз Ракпаров баҳслашади.

Биатлон - Галина Вишневская-Шепоренко, Александр Мухин ва Владислав Киреев, конькида учиш бўйича Надежда Морозова, Екатерина Аидова, Дмитрий Морозов, Иван Аржаников ва Денис Кузин.

Шорт-трек - Абзал Ажиғалиев, Денис Никиша, Адил Ғалиахметов, Яна Хан ва Ольга Тихонова.

Шу тариқа қозоғистонлик спортчилар Қишки Олимпия ўйинларига 87 та дийўлланмани қўлга киритди.

Олимпия ўйинлари 4 февралда бошланиб, 16 февралда якунланади. Дастлабки маълумотларга кўра, ўйинларда 95 давлатдан 4000 дан ортиқ спортчи иштирок этади. 109 та медаллар жамланмаси кураш олиб борила.

Муаллиф: Кунсултан Отарбай


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив