Павлодарда Лондон Олимпиадаси ғолибига хонадон калити топширилди

None
ASTANA. Kazinform – Павлодар вилояти ҳокими Абилқайр Сқақов Лондон Олимпиадаси ғолиби Даулет Шабанбайга хонадон калитини топширди, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Даулет Шабанбай - Осиё чемпионатининг тўрт карра (2008, 2009, 2011, 2014) бронза ва Осиё ўйинларининг кумуш медали совриндори.

Шу йилнинг сентябр ойида допингга қарши тест синовлари ҳамда Грузия ва Ўзбекистон спортчиларининг натижалари ҳисобга олинмаганидан сўнг спортчи Лондон-2012 Олимпиадасининг бронза медали билан тақдирланган эди. Спортчи фаолиятидан сўнг курашчи мураббий бўлади.

«Асосий мақсад – тажрибам ва меҳнатсеварлик фазилатларимни ёшларга етказа олиш. Меҳнат ҳамма нарсани енгади. Қозоғистон спорти байроғи баланд бўлсин», - деди Даулет Шабанбай.

Вилоят раҳбари Олимпия ўйинлари совриндорининг спортни ривожлантириш йўлидаги меҳнатини юқори баҳолаб, Павлодар шаҳридан бир хонали квартира калитини топширди.

Сўнгги хабарлар