Павлодарда Қурбон ҳайитнинг биринчи кунида бир неча қозон палов тарқатилади

None
None
PAVLODAR. Kazinform – Павлодарликлар Қурбон ҳайитни боғда нишонлайди, дея хабар беради Kazinform мухбири Pavlodarnews.kz сайтига таяниб.

Машҳур Юсуп номидаги марказий жоме масжиди матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, 9 июл куни эрталаб соат 7:00 да вилоятдаги барча масжидларда ҳайит намози ўқилади.

Соат 7:30 да қурбонлик «Қулагер» ипподромида бошланади. Қурбон моллари махсус ўқитилган қассоблар томонидан сўйилади. Марказий масжид матбуот котиби Амантай Тойшибайулининг айтишича, қурбонликни ҳам офлайн, ҳам онлайн тарзда қилиш мумкин.

Сўнгра соат 14:00да шаҳар боғида «Қурбон ҳайити – бахт байрами» деб номланган оммавий тадбир бошланади. Болалар ўртасида мусобақалар ташкил этилиб, ўйинлар ўйналади. Масжид ишчилари ваъз қилишади.

Масжид матбуот хизмати хабарига кўра, 10 та қозон палов тайёрланиб, байрам тадбирига ташриф буюрувчиларга тарқатилади.


Фото: mazhab.kz


Муаллиф: Гулнур Қалдибаева


Сўнгги хабарлар