Павлодарда Ертис дарёси устидан янги кўприк қурилади

None
PAVLODAR. Kazinform – Павлодарда Ертис (Иртиш) дарёси орқали янги кўприк қурилиши 2023 йилда бошланади. Бу ҳақда Kazinform ҚР ИИРВга таяниб хабар беради.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Павлодар вилоятига ташрифи чоғида Ертис дарёсида вилоят марказини боғловчи янги кўприк қурилиши лойиҳасини бошлаш бўйича топшириқ берди.

«Янги кўприк қурилиши лойиҳаси тўрт қатордан иборат. Унинг узунлиги 2,7 километрни ташкил қилади. Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 40,3 миллиард тенгени ташкил этади. Қурилиш ишлари 2023 йилда бошланади. Қўшимча маблағлар зарур ҳужжатлар рўйхати билан бирга ҳокимликнинг бюджет сўрови асосида тақдим этилади»

, - дейилади вазирлик хабарида.

Фото: krot.info


Сўнгги хабарлар