Павлодар вилоятида янги шакар заводи қурилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Павлодар вилоятида янги шакар заводи қуриш масаласини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Павлодар вилояти ҳокимлиги ва «Байтерек» холдинги билан биргаликда вилоятда қанд лавлаги етиштириш ҳажмини кенгайтириш чораларини кўриш ва Павлодар вилоятида янги шакар заводи қуриш масаласини ишлаб чиқсин», - деди Алихан Смаилов.

Ҳукумат раҳбари шакарнинг энг кам чакана нархини белгилаш масаласини ишлаб чиқишни топширди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Сўнгги хабарлар