Павлодар вилоятида янги лойиҳа шифокорлар юкини 32 фоизга камайтирди

Автор:  
Ляззат Сейданова
3 Февраль, 09:36

Павлодар вилоятида янги лойиҳа шифокорлар юкини 32 фоизга камайтирди

PAVLODAR. Kazinform – Павлодар вилоятидаги 8 та поликлиникада янги лойиҳа амалга оширилди, дея хабар беради Kazinform вилоят ҳокими матбуот хизматига таяниб.

Вилоят раҳбари шаҳардаги бир қатор тиббиёт муассасалари – №3 ва №4 сонли поликлиникалар ҳамда «Almaz Medical Group» МЧЖда бўлди.

«Энг яхши тажрибалар маркази» лойиҳаси - бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини қайта форматлашнинг янги воситасидир.

Ундан кўзланган мақсад - поликлиникага одамлар оқимини тартибга солиш орқали шифокорлар, туман хизматлари ва рўйхатга олиш бўлимлари юкини камайтиришдан иборат.

photo

Бугунги кунда лойиҳа Павлодар, Экибастуз ва Ақсув шаҳарларидаги 8 та клиникада амалга оширилиб, ижобий натижаларга эришилди.

Шундай қилиб, ҳамширалар пункти ва онлайн консультацияларнинг йўлга қўйилиши туман хизмати ишини қайта форматлаш имконини берди ва иш юкини 32 фоизга қисқартирди.

photo

Асайин Байханов Соғлиқни сақлаш бошқармасига поликлиникаларни моддий-техникавий жиҳозлаш, кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш, жумладан, «жуда зарур» мутахассисларни жалб этиш бўйича ишларни давом эттириш бўйича топшириқ берди.

photo

Шунингдек, бош шифокорларга кичик туманлар аҳолиси учун «босқичма-босқич» кириш марказларини очиш масаласини ишлаб чиқиш топширилди.

photo

photo


Фото: Валерий Бугаев