Парламент Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган амнистия тўғрисидаги қонунни қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Парламенти Сенати ялпи мажлисида «Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қонунни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳужжатдан кўзланган мақсад унча оғир бўлмаган ва ўртача оғирликдаги жиноятлар учун жазодан озод қилиш, айрим оғир ва ўта оғир жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш муддатини қисқартиришдан иборат. Aмнистия фахрийлар, вояга етмаганлар, кексалар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, жамият учун хавф туғдирмайдиган шахсларга нисбатан қўлланилади», — деди ҚР Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев.

Унга кўра, қонун лойиҳаси муҳокамасида давлат органлари вакиллари, жамоат арбоблари, экспертлар иштирок этди.

«Республикадаги 64 та муассаса ва 16 та тергов изоляторида 34 минг нафар киши бор. Улардан 30 минг нафари ҳукм қилинган. Қолган 4000 киши тергов остида. 93 фоизи оғир ва ўта оғир жиноятлар учун қамалган. 45 фоизи илгари бир неча марта судланган. Бундан ташқари, 32 минг киши пробация назоратида», - деди Ерлан Турғумбаев.

Вазирнинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа доирасида 2292 нафар маҳкум ва 11753 нафар шартли жазо муддатини ўтаётган шахс амнистия қилинади. Натижада 1000 киши қамоқдан озод этилади. 3881 нафар фуқаро пробация назоратидан озод қилинади.

«Иккинчидан, 1330 нафар маҳкум ва 7492 нафар пробация назоратидаги судланувчининг шартли жазо муддати қисқартирилади. Учинчидан, дастлабки терговдаги 5 минг жиноий иш қисқартирилади. Улардан 1674 нафари жиноий жавобгарликдан озод этилади. 1471 нафар шахсга суд органлари томонидан жазо муддатини қисқартириш ёки озод қилиш жазоси тайинланади», — деди Е.Турғумбаев.

Вазир қонунда оғир жиноят содир этган фуқароларга нисбатан амнистия қўлланилиши тақиқлангани ҳақида огоҳлантирди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар