Парижда Франция очиқ чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

None
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси
ASTANA. Kazinform – Парижда 2023 йилги Ролан Гаррос турнирига (Франция очиқ чемпионати) қура ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакатнинг биринчи ва дунёнинг 4-рақамли ракеткаси Елена Рибакина биринчи даврада саралаш баҳслари ғолибларидан бири ёки махсус таклифнома олган теннисчи билан ўйнайди.

Дунёнинг 61-ракеткаси Юлия Путинцева жаҳон рейтингида 88-ўринни эгаллаб турган бельгиялик Марина Заневская билан куч синашади.

Қозоғистоннинг биринчи ва жаҳоннинг 48-ракеткаси Александр Бубликнинг ҳам Е.Рибакина каби рақиби кейинроқ аниқланади.

Дунёнинг 147-ракеткаси Тимофей Скатовда асосий турнирга кириш имконияти бор. У эртага саралаш босқичининг финалида 165-ўриндаги бразилиялик Фелипе Мелигени Родригес Алвесга қарши кортга чиқади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар