Париж жазирама туфайли ўлим ҳолатлари бўйича Европа шаҳарлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади

None
PARIS. АNADOLY-Кazinform - Париж аномал иссиқлик туфайли қариялар ўлими даражаси бўйича Европа шаҳарлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда The Lancet Planetary Health нашри томонидан эълон қилинган тадқиқот маълумотларида қайд этилди, деб хабар беради Kazinform Аnadolyга таяниб.

Тадқиқотлар 2000 йилдан 2009 йилгача Европанинг 30 та давлатидаги 854 та шаҳарда ўтказилди.

Тадқиқотга кўра, Европада ҳар йили 203 620 киши совуқ таъсиридан, 20 173 киши эса жазирамадан нобуд бўлади.Иссиқ ҳаво одамлар, айниқса, кексалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ўз навбатида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2022 йилда иссиқ об-ҳаво туфайли бутун Европада камида 15 минг киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Фото: aa.com.tr


Сўнгги хабарлар