Париж Олимпиадасига тайёргарлик: Қозоғистон спортчиларига замонавий жиҳозлар берилди

None
ASTANA. Kazinform – 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадага тайёргарлик кўриш учун қозоғистонлик спортчиларга замонавий жиҳозлар берилди. Бу ҳақда Kazinform мухбири ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Париж Олимпиадасига тайёргарлик бўйича махсус дастур ишлаб чиқилган. Шунга кўра, спортчилар учун замонавий жиҳозлар харид қилиш учун қўшимча маблағ ажратилди.

«2023 йил терма жамоаларнинг Олимпиада олдидан тайёргарлиги нуқтаи назаридан энг муҳим йил ҳисобланади. Йирик мусобақаларда ғолиб чиқиш учун энг аввало ирода, матонат, спорт маҳорати ва интизом кераклиги аниқ. Бироқ, инфратузилманинг ролини унутмаслик керак. Шунинг учун тегишли шарт-шароитларни яратиш мақсадида ускунани янгилаш ва сотиб олиш ишларини амалга оширдик. Энди якуний натижа бутунлай спортчига боғлиқ», — деди Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев.

Спортчиларга 28 та ёзги ва қишки олимпия ва 3 та паралимпия спорт турлари учун жиҳозлар берилди.

«Бугунги кунда профессионал спортчилар барча зарур технологиялар билан таъминланган. Бу ерда машғулот жараёни, мусобақалар ва дам олиш ҳақида гапириш мумкин. Бироқ, тараққиёт шунчалик тездирки, ҳар йили турли хил жиҳозлар ва ўқув воситаларининг янада илғор моделлари пайдо бўлади. Шундай экан, буларнинг барчаси қозоғистонлик спортчиларга тақдим этилгани маъқул», — деди шорт-трек бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Денис Никиша.

Муаллиф: Алихан Асқар

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар